Иванка Трамп Президент отасининг қўлида ишлаши керакми?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Иванка Трамп Президент отасининг қўлида ишлаши керакми?

АҚШ президенти Доналд Трампнинг қизи Иванка Оқ Уй маъмуриятида ишлаши тасдиқланди.

Лекин айтилишича, у Президент ёрдамчиси вазифаси учун маош олмайди.

Лекин танқидчилар унинг мақомини расмийлаштириш ошкоралик ва аҳлоқий талабларга жавоб беришига сабаб бўлади, дея айтмоқдалар.

Иванка Трапмнинг ўзи, иши норасмий аҳамият касб этса-да, давлат хизматчилари амал қиладиган талабларга тўлиқ бўйсинишини маълум қилган.

Ушбу янгилик катта шов-шув келтириб чиқарган. Кўпчиликнинг хавотир билдиришича, унинг Президентга берадиган маслаҳатлари шахсий даражада бўлиши мумкин.