"Қаерда бўлсанг ҳам топамиз"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Қаерда бўлсанг ҳам топамиз"

Аmnesty International ( Амнести Интернейшнл) инсон ҳақлари ташкилотига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини ҳатто Европа давлатларида ҳам тинч қўймаяпти.

Янги ҳисоботда айтилишича, ҳукумат муҳожирликдаги ўзбекистонликларни қўрқув ва таҳдид фазосида тутиб турмоқда.

'Биз сизни қаерда бўлсангиз ҳам топамиз", деб номланган ҳисоботда жосусларнинг муҳожиротда яшаётган етти нафар ўзбекистонлик ҳаётига таъсири ҳақида сўз боради.