Жаҳон бўйлаб компютерларга вирус хуружи
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Жаҳон бўйлаб компютерларга вирус хуружи

Жаҳон бўйлаб юз минглаб компютерлар хакерлик ҳужумига юз тутди.

Видеоларимизни BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

Охирги бир неча кун мобайнида жаҳон бўйлаб юз минглаб компютерлар хакерлик ҳужумига юз тутди.

Нафақат шахсий фойдаланувчилар балки турли мамлакатлардаги йирик ширкат ва ташкилотлар компютер экранларида ҳам товон тўланмаса ҳамма файлларини ўчириб ташлаш пўписаси пайдо бўлган.

Бу қандай вирус?

WannaCry вируси компьютердаги файлларни "қулфлаб" товон тўламагунча очирмай қўяди.

WannaCry 300 доллар талаб қилмоқда. 15 майгача тўланмаса ҳақ 2 баробарга оширилади. 19 майдан кейин файллар мутлақо ўчирилади.

Кимлар қурбон бўлди?

150 мамлакатдаги 100 минглаб компютерлар вирусга учраган. Олмония Темир йўллар ширкати Deutsche Bahn

Испанияда Telefonica, АҚШда FedEx ва Россия Ички Ишлар вазирлиги, "Сбербанк", "Мегафон" компюетр тизимлари вирусга учраган.

АҚШ жосуслик хизмати?

Хакерлар АҚШ Жосуслик Хизмати томонидан ишлаб чиқилган ва 2016 йили ўғирланган EternalBlue дастуридан фойдаланишган.

Матбуотда даъво қилинишича, бу дастур Эрон ядро тизимини нишонга олиш учун ишлаб чиқилганди. Жосуслик хизмати бу даъвони шархламаган.

Товонни тўлайликми?

Мутахассилар: товон тўланган тақдирда ҳам файлларни қайтариб олиш имконсиз бўлиши мумкин. Маслаҳат: "Тўламанг"

Қандай ҳимоя қилайлик?

Хавфсизлик дастурини мутассил янгилаб боринг. Шубҳали имейлни ва юкламани очманг. Windowsнинг эски шаклини ишлатманг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02