YouTube юлдузига айланган пазанда бувижон
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

YouTube юлдузига айланган пазанда бувижон

Ҳиндистоннинг олис ҳудудида яшовчи бувижон пазандалик видео-маслаҳаталари билан танилди.

Видео лавҳани YouTube каналимизда томоша қилинг.

Мастонамманинг ёши 106 да.

Унинг ошхонаси очиқ ҳавода ва асосан анъанавий таомларни пиширади.

У карри, нўхат, балиқ, тухум ва бошқа қатор маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланади.

Тарвуз билан пиширилган товуқ унинг энг машҳур таомларидан.

Мастонамма ўтин ёки фақатгина табиий ёқилғидан фойдаланади.

Ўлчамни кўз билан тахмин қилади, сабзавотларни тирноғи билан тозалайди.

Мана бу анаънавий ҳинд пичоғи унинг энг севган ошхона анжоми.

Таомларни банан пўчоғида тортиқ қилади. Қошиқ-вилка ишлатилмайди.

Мастонамманинг YouTube каналини набираси ўртоғи билан бирга юритади.

YouTube даги минглаб издошларига унинг маслаҳати қуйидагича:

Кўплаб карри пиширинг ва яхши овқатланинг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02