Эрон сайловларидаги аёл номзодлар
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Эрон сайловларидаги аёл номзодлар

2013 йили Эрондаги маҳаллий сайловларда жуда кўп аёллар Кенгашларга сайландилар. Бу Эрондаги ўзгаришлар белгиси эди. 4 йил ўтиб аёллар яна сайловда қатнашмоқдалар.

Видео лавҳани YouTube каналимизда томоша қилинг.

Паричеҳр Султони

Шаҳр-е Курд

Мен номзодимни қайд қилганимда эрим ҳаммага телефон қилиб, "бундай қилмасин", дея шикоят қилди.

"Шармандалик ахир, одамлар нима дейди", дея хавотирга тушди.

Фотима Коземи

Бушаре қишлоғи

Номзодимни қайддан ўтказиш учун борганимда, ҳамма устимдан кулди...

"Аёл киши қандай қилиб кенгашга кириши мумкин ахир?" дейишди.

"Барибир уриниб кўраман, ҳаммаси Худодан", дедим.

Мина Искандарий

Муҳожирон шаҳри

"Кенгашдаги эркаклар сенга гапиришга ҳожат йўқ, ўрнинга биз гапирамиз", дейишди.

"Жомеъ Масжидига келиб нутқ қилма, дейишди. Лекин мен барибир бориб гапирдим".

Коземи хоним

Одамлар нима деса, дейишсин. Худо бизни чекламаган. Истаган ишингни қилиш мумкин. Ўз оёғимизда тура оламиз.

Паричеҳр

Сайлов варақасида эрим суратимни кўриб қолди. "Шуни деворларга ёпиштирасанми," деди. "Албатта ёпиштираман" дедим.

Наҳид Искандарий

Саркон шаҳри

Ҳеч ким менга ишонмаганди. Жуда қийин бўлган. "Аёлнинг ери ошхонада" деб айтишган.

Паричеҳр

Бизнинг кенгашда 6 эркак ва мен 1 аёл эдик. Мен фан номзоди эдим, улар эса йўқ. Лекин барибир мени Кенгаш раиси этиб сайлашмади.

Лекин раис ўринбосар бўлдим!

20 кун ўтириб, қурилиш қонун-қоидаларини ўқиб чиқдим. Ҳакам бунчалар билимдонни кўрмагандим, деди.

Коземи хоним

Қишлоғимизга келиб кўрсангиз 80 фоизга ўзгариб кетган. Йўллардаги асфалтдан тортиб, газ-электргача.

Паричеҳр

Халойиқни кўриб эрим офисга келди. "Қандай аёлга ўйланганимни энди билдим!" деди.

Коземи хоним

Сайланаманми-йўқми муҳим эмасди, аёл киши нимага қодир эканлигини кўрсатиш муҳим эди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02