ЎзТВда "жаннатдан хабарлар" тугадими?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

ЎзТВда "жаннатдан хабарлар" тугадими?

Давлат телеканаллари авваллари мисли кўрилмаган танқидий лавҳаларга ўрин бермоқда.

Видео лавҳани YouTube каналимизда томоша қилинг.

Мирзиёевнинг Сирдарёга ташрифи арафасида вилоятдаги коммунал хизматлар танқид қилинди.

Марҳум президент Каримов даврида ЎзТВ ижтимоий-иқтисодий муаммоларни кўтармаган.

ЎзТВнинг бош янгиликлар дастури "Ахборот" халқ орасида "жаннатдан хабарлар" номини олганди.

Танқидлар Президент Мирзиёев давлат телевидениесини танқид қилиши ортидан бошланди.

Президент ЎзТВ фаолиятини ўрганиш учун махсус комиссия тузишга ҳам буйруқ берган.

Давлат телевидениеси солиқ ходимларини фош этувчи кўрсатувни ҳам намойиш этди.

Солиқ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари энг кўп коррупцияга ботган тизимлар сифатида билинади.

Бунга қадар милиция ва прокуратуранинг фаолияти танқид қилинганди.

Хўш, бу сўз эркинлигими ёки юқорининг кўрсатмаси?

Тошпўлат Раҳматуллаев Мустақил журналист:

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002