Усмонов v Навальний: Ўзбеклар ким томонда?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Усмонов v Навальний: Ўзбеклар ким томонда?

Ижтимоий тармоқларда аксарият ўзбеклар миллиардер ҳамюртлари Алишер Усмоновнинг тарафини олишган.

Мухолифатчи Алексей Навальний шу йил мартида Усмонов Бош вазир Медведевга сарой совға қилганини иддао қилган.

У Алишер Усмоновни "жиноятчи" деб атаган ва Россияда бир тийин ҳам солиқ тўламаслигини айтган.

Маҳкама арафасида Навальнийга видеомурожаат билан чиққан Усмонов бу айбларни рад этган.

"Тупурдим сенга, Алексей Навальний!" дея якунлаган ўз мурожаатини дунёдаги энг бой ўзбек.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг

Аксарият ўзбекистонликлар миллиардер ҳамюртлари Алишер Усмоновнинг тарафини олишмоқда.

"А.Усмонов ақлли, олийжаноб, Навальний эса акси, омадсиз..." - Гайрат Умаров. Facebook

"Гап йук, Алишер-ока!" - Sergey Sarkisov.

"Ўзбек миллиардерига россиялик сотқинлардан ҳасад уруши эълон қилинган" - Hamidulla Ruziyev.

"Тфу Навальний" дегани ўзбекчасига "хэ, энангни" дегани бўлса керак!" - Олим Пардаев.

Аммо ўзгача фикрдагилар ҳам йўқ эмас.

"Навалный красавчик!!!" - Erkinjon Kuvvatov.

Мухолифатчи Алексей Навальний Усмонов Бош вазир Медведевга сарой совға қилганини айтган.

У Алишер Усмоновни "жиноятчи" деб атаб, Россияда бир тийин солиқ тўламаслигини ҳам даъво қилган.

Маҳкама арафасида Навальнийга видеомурожаат билан чиққан Усмонов бу айбларни рад этган.

У Навальнийни "сен"сираб, "саводсиз", "омадсиз" ва "бахтсиз" деб атаган.

Усмонов 1980-йилларда Ўзбекистонда ноҳақ қамалгани ва 6 йил ўтирганини айтган.

У Олий Суд томонидан оқланганини таъкидлаб, "иккаламиздан биттамиз жиноятчи" деган.

Алишер Усмоновга кўра, у миллиардлаб солиқ тўлаган ва минглаб иш ўринлари яратган.

"Алишер Усмоновни тенги ҳам эмас у, бас ҳам кела олмайди" - Хотамжон Тўхтаев.

"Туф сенга, Алексей Навальний!" дея якунлаган ўз мурожаатини дунёдаги энг бой ўзбек.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02