Россияда Сталинни қоралайдиганлар камайган
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Россияда Сталинни қоралайдиганлар камайган

Омма сўровларига кўра, Россияда Сталин репрессияларини сиёсий жиноят ҳисоблайдиганлар сони камайган.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

"Левада-Центр" ўтказган сўровда 39 фоиз одам Сталинни қоралаган.

Беш йил аввал бу нисбатан 51 фоизни ташкил этган эди.

Сўралганларнинг чорак қисми Сталин қатағонларини "сиёсий зарурат" деб ҳисоблайди.

Фақат 26 фоиз россияликларгина Сталинни жиноятчи деб билишларини айтишган.

Тадқиқотчиларга кўра, Россия жамиятида Сталин қатағонларига бефарқлик кучайган.

Бунга Россиянинг ғарб билан муносабатларидаги муаммолар сабаб қилиб кўрсатилади.

  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ва YouTube каналимизда ҳам кўришингиз мумкин.
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02