Алишер Усмоновнинг тупуриши Кремлга ёқиш учунми?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Алишер Усмоновнинг тупуриши Кремлга ёқиш учунми?

Миллиардер Алишер Усмонов мухолифатчи Алексей Навальнийга янги видеомурожаат билан чиққан.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Алишер Усмонов Навальнийга биринчи видеомурожаатини 18 май куни эълон қилганди.

Унда миллиардер Навальний жамғармасининг ўзига қарши айбловларига жавоб қайтарган.

Бунга қадар Усмонов Навальнийни маҳкамага берганди.

Алишер Усмонов яна Алексей Навальнийга мурожаат қилиб, маҳкамада унинг ёлғон гапираётганини исботлаш билан пўписа қилди.

Усмоновни бу қадамга нима ундамоқда?

"Бир томондан Навальний тақдим қилган маълумотлар Усмоновнинг шаъни ва обрўсига доғ тўкади. Шунинг учун унинг ҳиссиётли муносабатини тушуниш мумкин.

Бошқа томондан бу мурожаат Кремлга қарши оммавий чиқишлардан сўнг юз бераётгани эътиборга лойиқ.

Усмонов Навальнийни Булгаков асаридаги Шариковга қиёслаб, "юқори малакали ёлғончи" дея атади.

Ижтимоиий тармоқларда уни мазах қилишларини Усмонов кўра билганмиди?

Албатта унинг кўплаб маслаҳатчилари бор ва бундай оқибатни кўра билишган.

У нафақат ўз шаънини ҳимоя қилиш, балки Кремлдан одамларнинг эътиборини ўзига чалғитишга урингандек.

У бир ўқ билан икки қуённи урмоқчидек.

Бир томондан маҳкамада Навальний ёлғон айтганини исботлаши мумкин.

Иккинчидан Кремлга ана шундай хизмат кўрсатиб, расмийлар қўшимча қўлловини олади".

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02