Мосулга атир-упа қайтмоқда
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мосулга атир-упа қайтмоқда

Мосулнинг озод этилиши ортидан аёллар эркинликларини қайтариб олмоқдалар ва у ерда энди ёрқин рангдаги аёллар либосларини сотувчи дўконлар очилмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Бу тасвир 2014 йили Мосулда махфий камера билан туширилган.

ИШИД назорати остида бўлган шаҳарда аёллар бошдан-оёқ ёпинган ҳолда юришга мажбурлангандилар.

Ҳатто қўлингнинг учини кўрсатиш ҳам жиноят кўриларди.

Мана бу аёлни қўлқопсиз кўчага чиққани учун жазоламоқдалар.

Лекин Мосулнинг озод этилиши ортидан аёллар эркинликларини ҳам қайтариб олмоқдалар.

Ёрқин рангдаги аёллар либосларини сотувчи дўконлар очилмоқда.

Атир-упа ҳам очиқ савдода.

Чилим чекишлар қаҳвахоналарга қайтмоқда.

Мана бу қахвахона шаҳарда илк қайта очилганларидан.

Лекин қаҳвахона соҳиби ҳозирча ўз шахсини очиқлашни истамайди.

У ён-атрофда ИШИД тарафдорлари ҳануз мавжудлигидан хавотирда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02