Темирсиз машина ҳайдайсизми?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Темирсиз машина ҳайдайсизми?

Голландиялик талабалар темир эмас, зиғир толаси, қанд лавлагиси ва бошқа ўсимликлардан автомобиль ясадилар.

Бу автомобилни тўла қайта ишлаш мумкин, дейишади улар.

Унинг тезлиги соатига 80 километргача етиши мумкин ва аккумуляторини бир қувватлантириш билан 100 километр масофани босиб ўтиш мумкин.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Ўсимликлардан ясалган машинани минган бўлармидингиз?

Ихтирочилар айтишича, бу дунёдаги тўла қайта ишлаш мумкин бўлган автомобилдир.

Нуд ван де Гевел: "Биз ясаган автомобиль шаҳарда 80 км тезликда юради. Усти зиғир толали материал билан қопланган.

Ичкариси лавлагидан ишланган. Ёмғирда ивиб кетмаслиги учун усти қопланган".

Қанча масофагача бора олади?

"100 километрга етади. Яна юрмоқчи бўлсангиз, аккумуляторни янгилашингиз керак бўлади".

Бу машина хавфсизми?

"Мисол учун заводимиз аллақачон шиша толани эшик панелида қўлламоқда.

Машиналарни аллақачон шаҳар кўчаларида ҳайдаб юришибди ва у хавфсиз.

Бу машинага узатиш қутиси керак эмас. Чунки унинг оғирлиги атиги 300 килограмм.

Бу ғоя кўпчиликка маъқул...

Бироқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун катта маблағ талаб қилинади".

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02