"Трампдан хафа эмасман"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Трампдан хафа эмасман"

Интернетда АҚШ Президенти Дональд Трампнинг НАТО саммитида Черногория Бош вазири Душко Марковични туртиб, олдинги қаторга ўтиб олгани видеоси кенг тарқалмоқда.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Черногория Бош вазири Душко Маркович эса жаноб Трамп ўзини беписандлик билан четга суриб қўйганини илғамаганини айтди.

Бу пайтда НАТОга аъзо мамлакатлар раҳбарлари эсдалик фотосуратга тушишга тайёрланаётган эдилар.

"Бугун менда Президент Трамп дастаклови учун, Черногориянинг НАТОга кириши ҳақидаги протоколни АҚШ Сенати қисқа вақтда маъқуллагани учун ва АҚШнинг Черногорияни иттифоққа қўшилишида қўллаб-қувватлагани учун шахсан миннатдорлик билдириш имконияти пайдо бўлди. Модомики, бугун журналистлар ушбу саҳнани муҳокама қилишаётган экан, мен шуни айтиб қўймоқчиманки, АҚШ президентининг биринчи қаторда туриши табиий ҳолатдир", деб айтган Бош вазир Душко Маркович

  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02