TV марказ "террорчилар"дан "тозаланди"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

TV марказ "террорчилар"дан "тозаланди"

Тожикистон ҳудудида МДҲга аъзо олти мамлакат ҳарбийлари иштирокида "Душанбе-Антитеррор-2017" ўқув-машқлари ўтказилди.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Бу машғулотларда ҳарбийлар телемарказ биносини "террорчилардан тозалаш" ва гаровга олинган инсонларни "озод қилиш"ни ҳам машқ қилдилар.

Тожикистоннинг тоғли минтақасидаги "террорчилар жамлоғини Россиянинг "Искандер-М" ракетасини отиб йўқ қилиш" мўлжалланган.

Бундан олдин "Искандер-М" ракеталари Россиядан ташқарига чиқарилмаган.

Бу ракетанинг Афғонистон қўшниси Тожикистонга олиб чиқилиши Ғарб матбуотида хавотир билан қарши олинди.

Видеокадрлар Тожикистоннинг ASIA-Plus ахборот агентлигига тегишли.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.