GM Uzbekistan: Янги нархлар "шапка"си биланми, "шапка"сизми?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

GM Uzbekistan: Янги нархлар "шапка"си биланми, "шапка"сизми?

Хабарларга кўра, GM Uzbekistan 1 июндан автомобиллар нархини ўртача 25-30 фоизга оширган.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Янги нархларга доир маълумотлар ижтимоий тармоқлар ва Telegramдаги гуруҳларда тарқалмоқда.

Аммо на GM Uzbekistan ва на Ўзавтосаноат янги нархларни расман тасдиқлаганича йўқ.

1 июндан автомобиллар сўмга сотилиши эълон қилинган. Аммо афтидан,нархлар долларга боғланган ва яна ошади.

Ижтимоий тармоқларда GMнинг нархларни ошириш қарори ғазаб ва истеҳзога сабаб бўлган.

Ўзбекистонликлар янги нархлар "шапка"си биланми ёки "шапка"сизми, деб сўрашмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02