Дуогўй робот
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Дуогўй робот

Европадаги Реформация ёки католик ислоҳотларининг 500 йиллигига Германияда 8 тилда дуо қила оладиган руҳоний робот чиқарилган.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Германиядаги мана бу руҳоний робот 8 тилда дуо қилади.

Худо сизни ёрлақасин ва ўз паноҳида асрасин! Тангрининг нури ва инояти сизни тарк этмасин!

"BlessU-2" Европадаги Реформация ёки католик ислоҳотларининг 500 йиллигига чиқарилган.

Биз черков кўнгиллиси Рудольф Венздан одамлар уни ёқтиришдими, деб сўрадик.

Черков зиёратчилари ва руҳоний муҳитга ўрганганларга у ғалати туюляпти.

Аммо янги келганлар ва протестант черковига алоқаси бўлмаган зиёратчилар бунга қизиқиш билан қарашади.

Уларнинг назарида бу насронийлик ва реформациянинг руҳига уйқаш.

Хонадонингизга тинчлик. Худо ёрингиз бўлсин!

  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз+44 78-58-86-00-02