Ўзбекистон ҳукумати Россияга бораётганларни огоҳлантирди
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон ҳукумати Россияга бораётганларни огоҳлантирди

Футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионати ва 2017 йилги ФИФА Конфедерациялар кубоги тадбирлари муносабати билан Россиянинг қатор шаҳарларида хавфсизлик чоралари кучайтирилади.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Июнь-июль ойларида Россиянинг қатор шаҳарларида хавфсизлик чоралари кучайтирилади.

Бу Футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионати ва 2017 йилги ФИФА Конфедерациялар кубоги тадбирлари билан боғлиқ.

Шаҳарлар рўйхати: Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Нижний Новгород, Ростов-на-Дону, Самара, Саранск ва Сочи.

Мигрантларни ҳисобга қўйиш муддати бир суткагача қисқартирилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларни мазкур ўзгаришларни ҳисобга олиш ҳақида огоҳлантирди:

"Ўз вақтида миграцион ҳисобга қўймаслик Россия ҳудудига киришга чеклов қўйилишига олиб келиши мумкин".

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.