На у ёқлик, на бу ёқлик...
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

На у ёқлик, на бу ёқлик...

Англия жанубидаги соҳил қоясига чиқишни истаган уччовлон том маънода на у ёқлик, на бу ёқлик бўлиб қолдилар.

Ердан қояга 14 метр кўтарилганларидан кейин на пастга тушолдилар, на чўққига етишдилар.

Хатарли вазиятдан уларни вертолёт ёрдамида қутқаришга тўғри келди.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Киммеридж соҳили

Англия жанубидаги қутқариш амалиёти видеога олинди.

Дорсетдаги Зинали Тешик деб номланган қояда уч киши "осилиб қолди".

Улар тошли ердан 14 метр баландликда қолган эдилар.

Пастдан келган қутқарувчилар тепага чиқолмадилар.

Қирғоқни қўриқлаш хизмати вертолётини чақиришга тўғри келди.

Икки ўспирин қиз ва 20 ёшлардаги эркак арқонда вертолётга тортиб чиқарилди.

Қутқарувчиларга кўра, биринчи бўлиб пастдаги одам қутқарилган, чунки унинг жойи хавфли бўлган.

Хеч ким тиббий ёрдамга муҳтож бўлмади, бироқ, табиийки, уларни қалтироқ босганди.

Қўриқчилар бошқаларни ёз пайти бу қояларга чиқмасликка чақирадилар.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.