Инсон умрини асраб қоладиган ёзувлар
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Инсон умрини асраб қоладиган ёзувлар

Кениядаги автобус ва маршруткалар ичига автомобилни ёмон бошқараётган ҳайдовчини тергаш, танбеҳ беришга чақирадиган ёзувли стикерлар ёпиштириб чиқишга қарор қилинди.

Бундай ёзувлар йўл-транспорт ҳодисалари камайишига туртки берди, демоқдалар тадқиқотчилар.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Ҳар йили Кения йўлларида қарийб 13000 инсон ҳалок бўлади. (манба: ЖССТ)

Ҳалокатларга кўпинча безакли автобуслар сабабчи бўлади.

"Ҳайдовчиларнинг кўпчилиги ўйламай иш қиладиган одамлар".

Йўлларни таъмирлаш ёки ҳайдовчиларни жиловлаш чоралари қимматга тушади.

АҚШлик тадқиқотчиларнинг ғояси эса инсонларнинг онгини ўзгартириш учун анча арзон.

Элейн Хўрт, Жоржтаун Университети: "Zusha! деб номланган кампания автобус йўловчиларига қаратилган. Мақсад, ҳайдовчи йўлда машинани ёмон бошқараётган бўлса, бу ҳақда ҳайдовчига айтиш".

Бундай чақириқ ёзувлари автобуснинг ичига ёпиштириб чиқилди.

Тадқиқотларга кўра, бундай стикерлар йўл-транспорт ҳодисалари сонини 25% камайтирди.

Юзлаб инсонларнинг ҳаёти асраб қолинди, деб кўрилмоқда.

Бу инсонларнинг ўзини тутишига таъсир кўрсатадиган услубдир.

"Машинани ёмон ҳайдасак, бизга гапиришади, шунинг учун яхши ҳайдашга ҳаракат қиламиз".

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.