Муҳаммад Али хотираси лаваш нонда
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Муҳаммад Али хотираси лаваш нонда

Исроиллик рассом Гилат Оркин лаваш нон ва бошқа егуликлар билан санъат асари ижод қилади.

3 июнь - бокс афсонаси Муҳаммад Али вафот этган кун муносабати билан рассом машҳур боксчи хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Бокс афсонаси Муҳаммад Али вафот этганига 1 йил тўлди.

Шу муносабат билан исроиллик рассом Муҳаммад Алини хотирлашга қарор қилди.

Бу хотирлаш лаваш нон ва бошқа егуликлар билан.

Гилат Оркин, Лаваш нон рассоми: "Лаваш - Исроилдаги ишлов бериш энг осон бўлган егуликдир.

Лавашни матога ўхшатиш мумкин, у ҳам нисбатан текис ва катта бўлади".

Рассом Маҳатма Ганди, Пикассо ва Шекспир хотираларига ҳам ҳурмат бажо келтирган.

Рассом оламдан ўтган кўплаб машҳур инсонлар образини яратган.

"Мен ҳар йили ўша инсон вафот этган кун санасини хотирлашга қарор қилдим.

Бу билан болалар ўша кунни эслаб қоладилар ва бу одам қандай одам бўлганини англаб етишлари осонроқ бўлади".

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.