Хитой Шинжонда уйғур болаларига мусулмонча исм қўйишни тақиқлади
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Хитой Шинжонда уйғур болаларига мусулмонча исм қўйишни тақиқлади

Рамазон ойи кириши билан Шинжон Уйғуристонида ёши 16 дан кичик бўлган уйғур болаларининг исмларини ўзгартириш талаб қилинмоқда.

Апрель ойида уйғурлар учун Ислом, Қуръон, Макка, Мадина, Имом, Арофат, Ҳаж, Саддам ва Жиҳод каби 15 исмни чақалоқларга қўйиш тақиқланган эди.

Хитой раҳбариятининг ушбу чоралари мусулмон уйғурларнинг шахсий ҳаёти дахлсизлигининг қўпол поймол этилиши дея қораланмоқда.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Шинжонда ёши 16 дан кичикларнинг исмларини ўзгартиришни талаб қилмоқдалар.

Апрель ойида Хитой расмийлари "ҳаддан зиёд исломий" деб кўрган 15 исмни уйғур чақалоқларига қўймаслик ҳақида қарор чиқарган эдилар.

Хусусан, Ислом, Қуръон, Макка, Мадина, Имом, Арофат, Ҳаж, Саддам ва Жиҳод исмлари тақиқланган исмлардир.

Кимнинг номи тақиқлан исмлар рўйхатида бўлса, у инсонга ҳужжат берилмаслиги ҳақида огоҳлантириш бўлган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Хитой ҳукумати сиёсатини кескин қораламоқдалар, бу инсон шахсий ҳаёти дахлсизлигини кўпол бузиш эканини таъкидламоқдалар.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.