Абдулазиз Карим яқинларига босимдан шикоят қилди
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Абдулазиз Карим яқинларига босимдан шикоят қилди

Таниқли хонанда Абдулазиз Каримнинг айтишича, унинг Туркиядан Ўзбекистонга қайтган отаси 10 июнь куни ўзбек-қозоқ чегарасида ҳибсга олинган.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Бу ҳақда хонанда ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

Абдулазиз Каримга кўра, ўзбек чегарачилари унинг 76 ёшли отасини "чегарани бузиш" ва "жосуслик"да айблашган.

Қўшиқчининг Би-би-сига маълум қилишича, ҳозирда отаси Сирожиддин Каримов қўйиб юборилган, аммо унга нисбатан жиноий текширув олиб борилмоқда.

Абдулазиз Карим 2015 йилдан буён Туркияда яшаб, ижод қилади.

Унинг 2016 йилда Туркия фуқаролигини қабул қилиши ўзбек расмийларининг норозилигига сабаб бўлган.

Бунинг ортиданг Абдулазиз Карим Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонидан маҳрум этилгани ва қўшиқларининг тақиқлагани хабар қилинган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.