Ўзбекистонликлар Навальнийга жавоб беришди
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонликлар Навальнийга жавоб беришди

Ўзбекистонликлар Алексей Навальнийнинг "Ўзбекистонда Пушкинни билишмайди" деган сўзларига жавоб қайтаришган.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Facebookда болалар ва катталар Пушкин шеърларини ўқиган видеолар жойлаштирилган.

Пушкинхонлар Тошкентда шоир номидаги кўча, хиёбон, майдон ва ёдгорлик борлигини ҳам эслатганлар.

Тошкентликлар Собчак ва Навальнийни Ўзбекистонга таклиф этиб, ўзбекларнинг меҳмондўстлиги ва бағрикенглигини ўз кўзлари билан кўришга даъват этганлар.

Ижтимоий тармоқларда флешмобга муносабатлар турлича.

Фараз қилинглар, рус болачалар Навоий ғазалини айтяпти, Навоийни олдида Пушкин "ўқувчи-да"))

Аммо "ўзбекларнинг бундан бошқа муаммоси йўқми?" деяётганлар ҳам бор.

Аввалроқ ўзбекистонликлар россиялик мухолифатчи ва Алишер Усмонов баҳсида миллиардер ҳамюртларининг тарафини олишганди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.