Эрдўғон Истанбулда юлдузларга ифторлик берди
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Эрдўғон Истанбулда юлдузларга ифторлик берди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулда машҳур санъаткор ва спортчиларга ифторлик берди.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Сешанба оқшомидаги ифторликда Иброҳим Тотлисас ва Нажоти Шошмаз каби санъаткорлар, Бобби Диксон ва Мелиҳ Маҳмутўғли каби футболчилар қатнашган.

Ифторликдаги нутқида Эрдўғон турк сериалларининг дунёда шуҳрат қозонаётганини олқишлаган.

Унга кўра, Ҳиндистон билан ҳамкорликда филмлар олишга келишилган.

Эрдўғоннинг ифторлиги ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинган мавзу бўлган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.