"Нега мени ташлаб кетдинг?"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Нега мени ташлаб кетдинг?"

Лондондаги йирик ёнғинда суриялик қочқин йигит ҳам нобуд бўлди. У билан бир хонадонда яшаган акаси омон қолган.

Видео лавҳаларимизни Facebookda ҳам томоша қилинг.

Омар Алҳажали қурбоннинг акаси:

"Ташқарига чиққач, "Қаердасан?" деб телефон қилдим. У "Квартирадаман" деди.

"Нега чиқмадинг? Бизни олиб чиқишди. Бирга эдик деб ўйладим" дедим.

У эса "Мени ҳеч ким олиб чиқмади" деди.

У "Нега мени ташлаб кетдинг?" деди".

Ҳошим Алҳажали қурбоннинг акаси:

"У "Онамга айтинглар, Қуръонни ўқиб, мен учун дуо қилсин" деди.

Унинг гаплари тобора секинлашиб, "Ҳошим, бошқа гапиролмайман" деди.

Кейин синиш овозини эшитдим ва телефон узилди".

Омар Алҳажали:

"Мен квартирадаги ёнғинни ташқаридан томоша қилардим.

У ёнарди, укам эса ичкарида эди.

Биз Суриядан жон сақлаш учун келгандик. Лекин, бу ерда ўлаяпмиз".

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.