"Виртуал Қабулхона ҳокимларга ёқмайди"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Виртуал Қабулхона ҳокимларга ёқмайди"

Президент Мирзиёевнинг айтишича, Виртуал қабулхона ғояси атрофидаги мулозимларга ёқмаган.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Бу ҳақда у 14 июнь куни суд тизими ходимлари билан учрашув чоғида гапирган.

Президентга кўра, мулозимлар "Халқ билан мулоқот йили"га ҳам қаршилик кўрсатишган.

Мирзиёев келажакда вилоят ва туман ҳокимларини сайлашни таклиф қилди.

Унинг айтишича, Халқ Қабулхоналари одамларни сайловга тайёрлайди.

Мирзиёев илк бор ҳокимларни сайлаш тизими ҳақида ўтган йил декабрида гапирганди.

Айни пайтда Президент Виртуал қабулхонасига келиб тушган шикоятлар 800 мингдан ошган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.