Япония Ўзбекистон фуқароларига визани соддалаштирди
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Япония Ўзбекистон фуқароларига визани соддалаштирди

Япония Ўзбекистон фуқароларига виза учун мурожаат қилиш жараёнини соддалаштирган.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, япон томони бу ҳақда Тошкентни расман хабардор қилган.

Соддалаштирилган тартиб қисқа муддатли (90 кундан ошмаган) визаларга тааллуқли.

Унга мувофиқ, бир марталик, қисқа муддатли визага ариза топширганда кафолат талаб қилинмайди.

Шунингдек, Японияга аввал ҳам сафар қилганларнинг кўп марталик визалари муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади.

Бундан ташқари, ўзбек бизнес, илм-фан ва маданият арбоблари учун сафар қилиш соҳалари кенгайтирилиши айтилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.