Мирзиёев қабулига бораётган она ҳибсга олинди
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мирзиёев қабулига бораётган она ҳибсга олинди

Сурхондарёлик тадбиркор Муродилла Омонов 21 январь куни Жарқўрғон туман милициясида вафот этган.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Онаси Каромат Қодирова ўғлининг қийнаб ўлдирилганини айтиб келади.

У Мирзиёевнинг Виртуал Қабулхонасига мурожаат қилиб, қотилларни жазолашни сўраган.

Аммо ўзининг айтишича, маҳаллий расмийлар Президентнинг қабулига киришига қаршилик қилишмоқда.

19 июнь куни Президент қабулхонасига чақирилган онани милиция ярим йўлда тутиб кетган.

Муҳаббат Қодирова, Каромат Қодированинг синглиси.

Қодирова вилоят ҳокими қабулида жанжал қилганликда айбланиб, 15 суткага ҳукм қилингани айтилади.

У аввалроқ YouTube орқали Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилган.

Видеомурожаат Мирзиёевга етиб борган-бормагани номаълум.

Суд-тиббиёт экспертиза Муродилла Омонов "ўзини осиб ўлдирган" деган хулоса берган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Алоқадор мавзулар