Ўзбекистонда бўлажак ҳожилар онлайн навбатга қўйилади
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонда бўлажак ҳожилар онлайн навбатга қўйилади

Ўзбекистон ҳукумати Ҳаж ва умра зиёратига доир янги қарор қабул қилган.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Унга мувофиқ, Ҳаж ва Умрага борадиганларнинг онлайн навбат тизими ишга туширилади.

Бош вазир Арипов имзолаган қарорда бунинг учун 2 ой муҳлат берилган.

Шунингдек, 2018 йилдан бошлаб Умра сафари квотаси 6 мингдан 10 мингга оширилган.

Бундан буён диний идораси Ҳаж тўловларини ҳам расмий вебсаҳифасида эълон қилиб боради.

Ўтган йилларда Ҳаж ва Умрага бориш учун пора бериш ҳоллари кенг тарқалгани айтилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.