Ўзбекистон ҳукуматига "янги одамлар келяпти"ми?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон ҳукуматига "янги одамлар келяпти"ми?

Президент Мирзиёев сўнгги кунларда ҳукуматда қатор кадрлар ўзгаришини амалга оширган.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Собиқ Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов охирги 3 ойда учинчи лавозимга тайинланган.

У айни лавозимда Алишер Шайхов ўрнини эгаллайди. Шайхов бошқа лавозимга ўтказилгани айтилмоқда.

Олий Таълим вазири Рустам Қосимов эса Президент академиясига ректор этиб тайинланган.

Қосимов Бош вазир Арипов каби ўтган йил сентябрида Мирзиёев томонидан ҳукуматга қайтарилганди.

Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоевнинг айтишича, ҳукуматга "янги ва янгича фикрдаги одамлар келмоқда".

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.