Анвар қори ўзига қарши суиқасдни шарҳлади
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Анвар қори ўзига қарши суиқасдни шарҳлади

Анвар қори Турсунов 8 йил аввал ўзига уюштирилган суиқасд юзасидан илк бор шарҳ берган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар имом-хатиби Shov-shuv.uz сайти билан мулоқотида гапирган.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Унинг сўзларига кўра, ўзига қасд қилганлар аллақачон "Оллоҳ Таоло томонидан жазоланган".

Анвар қори Турсунов уларни "жоҳиллар" деб атаган.

Айни пайтда бу каби шахслар тўғри йўлга қайтса, уларни кечириш кераклигини айтган.

2009 йил 31 июл тунида уч нафар шахс Анвар қорини ўзининг уйи ташқарисида 9 жойидан пичоқлаган.

Ҳужумчилар воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган. Тошкентда йирик қидирув амалиёти ўтказилган.

Қорига суиқасд юзасидан 70 га яқин одам ҳибсга олинган. Аммо маҳкама ёпиқ бўлган.

Суиқасд буюртмачилари ва жиноят мотивлари ҳақида маълумот берилмаган.

59 ёшли Анвар қори Турсунов Ўзбекистонда энг кўзга кўринган расмий дин уламоларидан ҳисобланади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.