Ўзбекистон масжидларида Ҳайит намози адо этилди
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон масжидларида Ҳайит намози адо этилди

Душанба куни эрта тонгда Ўзбекистон масжидларида Рамазон Ҳайити намози адо этилган.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Бу йил биринчи марта Ҳайит иш куни кўчирилмаган ҳолда, дам олиш куни деб эълон қилинган.

Мусулмонлар бу йил таровиҳ намозларини ўтган йиллардагидан эркинроқ адо этишгани айтилмоқда.

Шунингдек, бу йил жамоат емакхоналаридаги ифторликларга ҳам чеклов олиб ташланган.

Президент Мирзиёев биринчи марта расмий ифторлик берган.

Ҳукумат Умра ва Ҳаж зиёратлари квотасини ҳам оширган.

Мусулмонлар янада кўпроқ эркинлик, жумладан, масжидларда овоз кучайтиргичлар ва жамоат жойларида рўмол ва ҳижоб ўрашга рухсат берилишига умид қилишмоқда.

Ижтимоий тармоқларда диний таълимни эртароқ ёшда бошлашга даъватлар ҳам янграган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.