Трамп Оқ Уйда ифторлик бермади
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Трамп Оқ Уйда ифторлик бермади

АҚШ Президенти Дональд Трамп Рамазон ойи сўнггида Оқ уйда ифтор бериш анъанасини бузди.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Охирги 20 йилда Клинтондан бошлаб барча АҚШ президентлари Рамазон ойи якунида махсус зиёфатга мезбонлик қилиб келишган.

Хабар қилинишича, АҚШ Давлат Котиби Рекс Тиллерсон ифторликни рад этган.

Рейтер агентлигига кўра, Диний ва халқаро масалалар идораси Рамазонни қутлашни таклиф қилган эди.

Ўтмишда Трамп мусулмонларга қарши чиқишлари учун танқид қилинган.

АҚШ тарихида биринчи ифторликни 1805 йилда Президент Томас Жефферсон Тунис элчиси шарафига берган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.