"50 миллиард сўм қарз аҳолининг бўйнига қўйилган"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"50 миллиард сўм қарз аҳолининг бўйнига қўйилган"

Бош прокуратура аҳолидан коммунал хизматлар учун 50 миллиард сўм қарз ноқонуний ундирилганини аниқлаган.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Бу ҳақда Бош прокуратура мулозими Вячеслав Пак Халқаро пресс-клубдаги чиқишида маълум қилган.

Унинг айтишича, бу фақат 15 кун мобайнида аниқланган ноқонуний қарздорлик фактидир.

"50 миллиард сўмга яқин йўқ қарздорлик аҳолининг бўйнига қўйилган", - деган мулозим.

Май ойида қарздорлик билан шуғулланувчи янги тузилма - Мажбурий тўлов бюроси тузилган.

Ҳозирга қадар ҳукумат қарздорликда фақат аҳолини айблаб келарди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.