"Ўзбек аёллари фоҳишаликка, эркаклари эса қулликка мажбурланмоқда"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Ўзбек аёллари фоҳишаликка, эркаклари эса қулликка мажбурланмоқда"

АҚШ Давлат Департаментига кўра, ўзбек аёллари хорижда фоҳишаликка, эркаклари эса қулликка мажбурланмоқда.

Ҳисобот бу йил ҳам Ўзбекистонни жинсий савдо ва мажбурий меҳнат манбаъи, деб атаган.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Одам савдосига доир йиллик ҳисоботда айтилишича, аёллар ва эркаклар Ўзбекистоннинг ўзида ҳам қулликка солинади.

Давлат Департаменти одам савдосига қарши курашда Ўзбекистонни сўнгги 5 йилда энг қуйи, 3-даражага қўйган.

Ҳисоботга кўра, ўзбек ҳукумати жинсий қуллик ва мажбурий меҳнатга қарши етарли чоралар кўрмаяпти.

АҚШ Ўзбекистон ҳукуматини пахта мавсумида катталарнинг мажбурий меҳнатига чек қўйишга чақирган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.