Туркияда ушланган диндорнинг отаси: "Ўғлимни қамаманг!"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Туркияда ушланган диндорнинг отаси: "Ўғлимни қамаманг!"

Туркияда ушланган ўзбекистонлик диндор Баҳриддин Худойназаровнинг яқинлари унинг Ўзбекистонга топширилиш эҳтимолидан хавотир билдиришмоқда.

48 ёшли Баҳриддин Худойназаров шу ой бошида Туркиянинг Ғозиантеп шаҳрида қўлга олинган.

Туркия расмийлари 2008 йилдан буён мамлакатда яшаб келган Худойназаровни нимада гумон қилаётгани маълум эмас.

Ғозиантеп вилоят Муҳожирлик идораси ўзбекистонлик қочқиннинг иши юзасидан Би-би-сига маълумот беришдан бош тортди.

Баҳриддин Худойназаров, яқинларига кўра, 1990-йилларда аввал ўзи туғилиб ўсган Навоийда, кейин эса, Фарғона водийсидаги мадрасаларда таълим олган.

Унинг бир муддат андижонлик машҳур имом Абдували қори Мирзаевнинг қўлида таҳсил кўргани айтилади.

Яқинларининг айтишича, Худойназаров 1999 йил февралидаги портлашлардан сўнг бошланиб кетган таъқиблардан қочиб, аввал Россия, кейинроқ эса Туркияда паноҳ топган.

Унинг Туркияда бошпана изловчи сифатида рўйхатдан ўтгани айтилади.

Би-би-си билан суҳбатда Баҳриддин Худойназаровнинг 85 ёшли отаси Наим Худойназаров ўғлининг бегуноҳлигини таъкидлаб, Туркия ва Ўзбекистон ҳукуматидан фарзандига мурувват кўрсатишни сўради.

Суҳбатни тингланг.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02