Мирзиёев Бердимуҳамедовни 60 ёши билан табриклади
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мирзиёев Бердимуҳамедовни 60 ёши билан табриклади

Бош вазир Абдулла Арипов Бердимуҳамедовни 60 ёши билан табриклаш учун Ашхободга сафар қилган.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Туркман матбуотига кўра, Арипов Президент Мирзиёевнинг Туркманистон раҳбарига "самимий табриги"ни етказган.

Ислом Каримовнинг вафоти ортидан икки давлат ўртасидаги алоқалар янада жонлангани кузатилади.

Шавкат Мирзиёев биринчи хорижий ташрифини шу йил мартида Туркманистонга қилган.

Орадан кўп ўтмай, Ўзбекистон раҳбари Туркманистонга иккинчи, амалий ташриф билан борган.

Денгизга йўли йўқ Ўзбекистон Туркманистон орқали халқаро портларга чиқишни мақсад қилган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.