Россия ва Ўзбекистон қўшма ҳарбий машқлар ўтказади
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Россия ва Ўзбекистон қўшма ҳарбий машқлар ўтказади

Россия ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари сўнгги 12 йилда илк қўшма ҳарбий ўқув машқларини ўтказади.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Бу ҳақда Тошкентда икки давлат мудофаа ҳайъатларининг учрашувидан сўнг маълум қилинган.

Россия томонига кўра, машқлар 2017 йил октябрида Ўзбекистоннинг Фориш полигонида ўтказилади.

Унда Россия томонидан Марказий ҳарбий округ қисмлари иштирок этиши айтилган.

Қўшма ҳарбий машқларнинг сценарийси ҳақида маълумот йўқ.

Шу йил бошида Тожикистонда йирик "Душанбе-аксилтеррор" қўшма ҳарбий машқлари бўлиб ўтган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.