“Тўхтабой” масжиди имоми кетдими, кетказилдими?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

“Тўхтабой” масжиди имоми кетдими, кетказилдими?

Тошкентдаги "Тўхтабой" масжидининг имоми Исҳоқжон Бегматов имомликдан истеъфо берган.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси ходимлар бўлими раҳбари Абдулманнон Усмоновнинг Би-би-сига айтишича, имом 29 июнь куни "соғлиги туфайли" ишдан кетиш ҳақида ариза ёзган.

"Мени соғлигим яхши эмаслиги туфайли Олмазор туман, "Тўхтабой" жомеъ масжидининг имом хатиби вазифасидан ўз хоҳишимга кўра озод қилиб, мен билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишингизни сўрайман", дея дин уламосининг аризасидан иқтибос келтирди Би-би-си билан суҳбатда Абдулманнон Усмонов.

Ўзбекистондаги айрим нашрлар имомнинг ишдан кетказилганини ёзмоқда.

Кун.уз нашрига кўра, имомдан истеъфоси "Тўхтабой" масжидининг расмий вебсайти - ummat.uz фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Би-би-сининг Исҳоқжон Бегматов билан боғланишга уриниш ҳозирча натижа бермади.

Диний идора маълумотларига кўра, Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида туғилган 47 ёшли Исҳоқжон Бегматов (Исҳоқжон Муҳаммад) 1994 йилда Тошкент Ислом институтини битирган.

2002 йилдан бошлаб "Тўхтабой" жомеъ масжидига имомлик қилиб келган.

Ушбу масжид 1990-йилларда таниқли уламо Обидхон қори Назаров имомлик қилган пайт мамлакатдаги диний марказлардан бирига айланганди.

2015 йилда Исҳоқжон Бегматовнинг интернет ва мобил телефонларини "фитна" деган маърузаси баҳсларга сабаб бўлган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.