Сотувчисиз дўконга тайёрмисиз?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Сотувчисиз дўконга тайёрмисиз?

Бу сотувчилар учун нохуш хабар бўлиши мумкин...

Швециядаги Wheelys ширкати ходимсиз савдони йўлга қўйган бир неча ширкатдан биридир.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Wheelysнинг сотувчисиз дўконлари 24 соат мобайнида очиқ, дўконларда фақат камера ва микрофон харидорларга қараб туради.

Харидор смартфонида сотиб олган нарсаларини скан қилади, пулини тўлайди ва уйига кетади.

Швециядаги илк дўкон ўтган йили очилди, яқинда Шанхайда ҳам шундай магазин иш бошлади.

Amazon Go ҳам шундай дўконини яқинда Сиэтл шаҳрида очмоқчи.

Бу дўконда компютер нигоҳ ва сенсорлардан олинадиган маълумотларга асосланилади.

Харидорнинг Amazon ҳисобидан харид пули "ечиб олинади".

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.