Интернетда секс учун сотилиши тўхтатиб қолинган модель
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Интернетда секс учун сотилиши тўхтатиб қолинган модель

Италияда сумкага солинган ва секс учун сотилиши режаланган британ модели ҳикояси.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Бу воқеа Британияни ларзага солди ва матбуотда сарлавҳага айланди.

Британиялик модель Клои Эйлинг фотосессия учун Миланга учиб борганди.

Италия полициясига кўра, келганида икки эркак унга ҳужум қилган.

У наркотик билан ухлатилган, сўнг сумкага солиниб, машинада бир неча соат олиб юрилган.

Полиция қайта саҳналаштирган фото

У машина багажида Турин яқинидаги уйга олиб борилгани ишонилади.

У қўллари ва оёқларидан кишанланиб бир хонада сақланганини айтади.

Италия полицияси унинг ўғриси уни интернетда секс учун сотишга ҳаракат қилган дейди.

Унинг агентидан 300 минг доллар сўралган. Аммо, олти кун ўтиб озод қилинган.

Британияда яшайдиган поляк Лукаш Ҳерба ҳибсга олинди.

Клои Британияга қайтди ва ҳукуматга миннатдорчилик билдирди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.