Энди уй солиғи 10 баравар ошадими?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Энди уй солиғи 10 баравар ошадими?

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси солиқ ундириш мақсадларида жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектлари нархини аниқлаш тартиби бўйича янги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Хавотирларга кўра, уйнинг кадастрдаги нархи бозор нархларига мослаштирилса, солиқ кескин ошиши мумкин.

Видео лавҳаларимизни YouTube каналимизда ҳам томоша қилинг.

Вазирлар маҳкамаси уй-жой солиғи бўйича янги таклиф билан чиқди.

Унга кўра, жисмоний шахслар кўчмас мулки нархлари энди қайта белгиланиши мумкин.

Мақсад, афтидан, бозор нархига қараб солиқ ундириш.

Аммо, қонун лойиҳаси бу борада аниқ маълумот бермайди.

Уй кадастрида уй қиймати одатда кескин камайтириб кўрсатилади.

Масалан, 50 минг доллар тўланган уй кадастрда 2 минг деб кўрсатилиши мумкин.

Солиқ ҳам одатда шунга яраша. Ҳозир у 1,7%.

Хавотирларга кўра, энди бу солиқ уйнинг бозор нархига қараб кескин ошиши мумкин.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02
  • Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.