Гуам ороли нега ядровий уруш хавфи остида қолди?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Шимолий Корея Гуамга ракета отиш режаси келгуси бир неча кун ичида тайёр бўлишини айтди.

Шимолий Корея АҚШ ҳудуди ҳисобланмиш Гуам оролига яқин жойга тўртта ракета отиш режаси келгуси бир неча кун ичида тайёр бўлишини айтди.

Давлат матбуоти хабар қилишича, Ким Чен Ин режани тасдиқласа, Ҳвасонг-12 ракеталари Япония устидан учиб ўтиб, Гуамга 30 чақиримлик узоқликда денгизга тушади.

Шимолий Корея Доналд Трампнинг "олов ва ғазаб" билан жавоб қайтариш таҳдидини қоралади.

Би-би-сининг ҳозирда Гуам оролида бўлган мухбири Руперт Вингфилд-Ҳейзнинг айтишича, оролдагилар Шимолий Кореянинг таҳдидини жиддий қабул қилмаяптилар, чунки агар у ҳужум қилса бу Шимолий Корея режими учун ўзини ўлдиришга тенг бўлади.

Ҳўш, Гуам ўзи қандай орол ва унинг аҳамияти нимада?