Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбек ҳукумати меҳнат муҳожирлари ҳақида қайғурмоқдами?

ТошкентдаРоссия ва Ўзбекистон ҳукуматларининг ишчи гуруҳлари икки мамлакат меҳнат муҳожирларини ҳимоя қилиш ҳақидаги 2007 йилда имзоланган битимнинг амалда қандай бажарилаётганини муҳокама этганлар.

Хабарларга кўра, Ўзбекистон билан Россия мулозимлари меҳнат муҳожирларини амалда ҳимоя қилиш ва бу масалада давомли маълумот алмашиб туришга келишиб олганлар.

Ўтган йил икки мамлакат парламенти меҳнат муҳожирларининг иш фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги шартномани ратификация қилган эди.

Шартномага мувофиқ, тарафлар икки мамлакат фуқароларини расман ишга олиш имконига эга бўладилар.

Хўш, амалда меҳнат муҳожирлари қанчалар ҳимояланган? Би-бисининг ушбу давра суҳбати иштирокчилари ҳозирда Россияда меҳнат қилаётган муҳандис программачи Жавоҳир ва муҳандис қурувчи Муҳаммаджон.