Сўнгги янгиланиш: 15 апрел 2010 - 17:14 GMT

Жалолободда Қурманбек Бакиев тарафдорлари намойиши

14-апрел куни Жалолобод шаҳрида Қурманбек Бакиевни дастаклаган намойиш бўлиб ўтди.

Би-би-си мухбири хабар қилишича, шу куни Жалолободда Бакиевга қарши ҳам намойиш уюштирилган.

Бир неча юзлаб этник ўзбеклар томонидан Бакиевга қарши ташкиллаштирилган намойишни Бакиев тарафдорлари эгаллаб олишган.

Маҳаллий ўзбеклар раҳбарларидан бири Қодиржон Ботировдан микрофонни тортиб олган аёллар Бакиевни қўллаб-қувватловчи шиорларни айтиб қичқиришган.

Намойишчилар бунга қаршилик кўрсатишмаган ва жаноб Ботиров бошчилигида намойишни маҳаллий университетга кўчиришган.

Мухбиримизга кўра, Бакиевга дастак ёки унга қаршилик этник жиҳатларга қараб бўлинмаган.

Жалолободда олинган шарҳсиз видеолавҳа

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.