Сўнгги янгиланиш: 5 май 2010 - 18:32 GMT

'Оврўпонинг Андижон сиёсати самарасиз' - видео

Оврўпо парламенти Ўзбекистонга нисбатан Андижон воқеалари хусусида олиб борган сиёсати иш бермаётганини тан олади.

Бу ҳақда Андижон воқеалари ортидан ўтган беш йилга бағишлаб Брюсселда ўтказилган анжуманда иштирок этган Оврўпо парламентининг италиялик аъзоси ҳамда Оврўпо парламентининг Марказий Осиё бўйича махсус вакиллик гуруҳи аъзоси Никколо Риналди билдирди.

Жаноб Риналдининг айтишича, Оврўпо Иттифоқи ўтган беш йил ичида Андижондаги 13 май воқеалари борасида халқаро тергов ўтказилишини талаб қилиб келган бўлсада, бир вақтнинг ўзида жазо чоралари ва мулоқот йўлини танлаши оқибатида ҳеч қандай самара бермади.

Халқаро ташкилотлар танқидига кўра, Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан Андижон борасидаги босимни умуман тўхтатиб қўйди, унинг янгича мулоқот сиёсати эса мева бермаяпти. Ибрат Сафо бу танқидга жаноб Риналдининг муносабатини сўради.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.