Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўш шаҳрининг Калинин маҳалласида рейд ўтказилган

Хьюман Райтс Уотч инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг Ўшдаги вакили Анна Нейстатнинг Би-би-сига маълум қилишича, 21 июн куни Ўш яқинидаги Наримон қишлоғида икки кишининг ўлимига олиб келган рейд ортидан қирғиз хавфсизлик кучлари ўзбеклар яшайдиган Калинин маҳалласида ҳам шунга ўхшаш амалиёт ўтказган.

Калинин маҳалласи яшовчиларидан бирининг айтишича, 22 июн куни 50 га яқин маҳалладоши ҳибсга олинган.