Сўнгги янгиланиш 16 август 2010 - 16:24 GMT

Нега Якутск қирғизлари раҳбари Қозоғистон ва Туркманистон президентларини ҳурмат қилади?

Якутск шаҳрида меҳнат муҳожирларини бирлаштирувчи бир неча миллий жамоалар мавжуд.

Ўзбеклар жамоаси қоғозда расман фаолият кўрсатаётган деб қайд этилган бўлса-да, амалда унинг собиқ раҳбари Шукурали Турдиев ёши етмиш бешга бориб қолгани сабабли муҳожирлар ишларига аралашмайдиган бўлган.

Ўзбек муҳожирларнинг муаммолари билан гоҳо Якутскдаги Қирғиз жамоаси раҳбари Эсен Сайдиқулов шуғулланади.

Қирғиз миллий жамоаси раҳбари Ёқутистонда ўттиз йилдан бери яшаб келади.

Эсен Сайдиқулов собиқ балет артисти.

Унинг айтишича, Ёқутистонга иш илинжида бориб, сарсон-сарсон марказий осиёликлар орасида қозоқлар ва туркманларни учратмайсиз.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.