Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ёқутистон заминида қўшилган тақдирлар

Шўролар давлати тарқаб ҳар бир мустақил республика ўз ҳолича ривожлана бошлагач, Марказий Осиёдан Россия томон меҳнат муҳожирларининг оқими ортди.

Россиянинг жадаллик билан ривожланиб бораётган олмос пойтахти бўлмиш Якутск эса шимолда жойлашган шаҳар сифатида мигрантларнинг ҳақиқий топилмасига айланди.

Якутскда бўлган мухбиримиз Шодиёр Сайф бахтини абадий музликлардан излаётган ва бир умр шу ўлкада қолишга аҳд қилган меҳнат муҳожирлари ҳақида ҳикоя қилади.