Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон телевидениеси "Ёшлар" канали: бизда цензура йўқ

Ўзбекистондаги "Ёшлар" телевизион каналининг "Давр" ахборот дастури бош муҳаррири Соҳибжон Алижонов маҳаллийчилик, гуруҳбозлик ҳамда цензура ҳолатлари юзасидан телеканалнинг икки етакчи ходими билдирган фикрларни рад этган.

"Ёшлар" телеканали журналистлари Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова 23 август куни Тошкентда хорижий дипломатлар ва журналистлар учун матбуот анжумани уюштириб, иллатлар кўлами сўнгги пайтларда тобора кенгайиб бораётганидан шикоят қилганлар.

"Давр" ахборот дастурининг шарҳловчиси Саодат Омонова Би-би-си билан суҳбатда ижодкорлар учун асосий муаммо цензура эканини айтган.

ЎзТВ журналистлари цензура ва маҳаллийчиликдан шикоят қилишмоқда

Би-би-си "Ёшлар" телеканалининг икки етакчи ижодкори чиқишига телеканал раҳбариятининг муносабати билан қизиқди.

"Давр" ахборот дастури бош муҳаррири Соҳибжон Алижонов билан суҳбат.