Сўнгги янгиланиш 13 октябр 2010 - 08:19 GMT

Тожикистон:дин ва дунё оралиғида. 5-қисм

Марказий Осиёнинг энг қашшоқ мамлакатларидан бири Тожикистонда бугун вазият анчайин беқарор қолмоқда.

Беш йиллик фуқаролар урушидан ҳали тўла ўзига келмаган мамлакатда бугун собиқ мухолифат кучлари қаторида бошқа радикал гуруҳлар ҳукуматга қарши бош кўтарган.

Тожикистон ҳукумати ҳам Марказий Осиёнинг бошқа давлат ҳукуматлари каби халқни асосан қўрқув билан идора қилиб келаётгани сир эмас.

Аксар тожикистонликлар билан суҳбатдан кейин халқ ўз ҳукуматига ишонади дейиш муболаға бўлур эди.

Тожикистондаги сўнгги воқеаларга эса , кузатувчиларга кўра, айнан коррупция анъанага, қашшоқлик ва ҳуқуқ – тартибот тизимларининг бедодлиги ҳаёт ҳақиқатига айлангани ҳам туртки бермоқда.

Беш йиллик фуқаролар урушидан кейин 1997 йил тинчлик шартномаси имзоланар экан, Тожикистон илк бор мухолифатга, бу ўринда исломий мухолифатга ҳам ҳукуматдан жой берди.

Илк диний партия - Ислом Уйғониш Партияси расман рўйхатга олинди.

Имомали Раҳмон мамлакатга тинчлик келтирган шахс ўлароқ тақдим қилина бошланди.

Ўтган йиллар давомида Президент ўзига хавф деб кўрган нафақат мухолифат, балки ўз атрофидаги собиқ сафдошларини ҳам “маҳв” эта бошлади.

Ҳатто, атиги икки – уч йил аввал ҳам кузатувчиларга кўра, Тожикистонда Президент Раҳмоннинг тинчини бузувчи куч деярли қолмагандай таасурот пайдо бўлар эди.

Бугун бу таасуротлар сўнгги манзарага ўтиришмайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати ва Би-би-си Форс телевизиони ҳамкорликда " Тожикистон: дин ва дунё оралиғида " номли махсус лойиҳа тайёрлаган.

Беш қисмдан иборат видео ва аудио дастурларнинг якуний лавҳасида лойиҳа муаллифи Хайрулло Файз Тожикистон пойтахти Душанбега сафар қилади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.